Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 1 ярим йилик ҳисоботининг таҳлилий маълумотномаси 

  1. Молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар:

— кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 878 млн.сўм (188%) (давлат архивлари бўйича);

— дебиторлик қарзлари ҳажми (шу жумладан муддати ўтгани), йил бошига ва ўтган йил шу даврига нисбатан 30,7 млн сўм (50 %, дебиторлик қарзларининг структураси (50 % — хизматлар учун, аванс тўловлари, бюджетга тўловлар ва ҳ.к.з.) (давлат архивлари бўйича);

— кредиторлик қарзлари ҳажми (шу жумладан муддати ўтгани), йил бошига нисбатан ва ўтган йил шу даврига нисбатан 0%, кредиторлик қарзларининг структураси (%-хизматлар учун, аванс тўловлари, бюджетга тўловлар ва ҳ.к.з.) (давлат архивлари томонидан);

— пенсия ва нафақа тўловларининг ҳолати, мазкур тўловлар бўйича қарзларнинг мавжудлиги (давлат архивлари бўйича);

— бюджет тўловларининг ўзлаштирилиши, режага нисбатан бажарилиши    2690 млн ( 93%) (давлат архивлари бўйича);

— кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 296,4 млн (190 %) (шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари бўйича);

— дебиторлик қарзлари ҳажми (шу жумладан муддати ўтгани), йил бошига ва ўтган йил шу даврига нисбатан 5 млн 5%, дебиторлик қарзларининг структураси (5 % — хизматлар учун, аванс тўловлари, бюджетга тўловлар ва ҳ.к.з.) (шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари бўйича);

— кредиторлик қарзлари ҳажми (шу жумладан муддати ўтгани), йил бошига нисбатан ва ўтган йил шу даврига нисбатан 0%, кредиторлик қарзларининг структураси (%-хизматлар учун, аванс тўловлари, бюджетга тўловлар ва ҳ.к.з.) (шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари бўйича);

  1. Тармоқнинг ривожланиш тенденциялари, уларнинг 2021 йилнинг шу даврига нисбатан динамикаси (100%) (давлат архивлари ва шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари бўйича алоҳида кўрсатилсин):

Фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилган ишлари ўтган йилга нисбатан давлат архивларида 100 % га ўсди. Асосий эътибор энергия тежаш, сақловхоналар ҳароратини меъёрида сақлаш, картон қутиларни харид қилиш, идоравий архивлар билан ишлаш ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида архив ишини ўрганиш, жамлаш манбааларининг рўйхатларини такомиллаштириш, рақамлаштириш, ахборот тизимларини жорий этиш масалаларига қаратилди.

Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари бўйича асосий эътибор сақловхоналар ҳароратини сақлаш, картон қутиларни харид қилиш, идоравий архивлар билан ишлаш ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида архив ишини ўрганиш, жамлаш манбааларининг рўйхатларини такомиллаштириш, ахборот тизимларини жорий этиш масалаларига қаратилди.

Вилоят, шаҳар ва туман давлат архивларида сақланаётган фондлар хатловдан ўтказилиб, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари сақловида бўлган шахсий таркиб ҳужжатларини шаҳар ва туманлар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига бинолар  сиғимдорлигига қараб босқичма-босқич  ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Барча давлат ва шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари интернет тармоғига уланиб, arxiv.ijro.uz ва app.ijro.uz дастурий тизимга ўтказилди.

2022-йил 1 ярим йиллигида ахборот технологиялари ва электрон ҳужжат айланишини жорий этиш, интернет тармоғида ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларни доимий янгилаб бориш чора-тадбирлар режасига асосан маълум ишлар амалга оширилмоқда, электрон ҳужжат айланиши 100% етказилди.

2.1. Тармоқ фаолиятини такомиллаштир ишга қаратилган тадбирлар:

2.2. Фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштир ишга қаратилган ишлар:

III. Ҳудудий АИБ ва Ўз МАларга юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилиши (давлат архивлари ва шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари бўйича алоҳида кўрсатилсин):

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5834-Фармони ижроси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон Фармонини амалга ошириш режа жадвали асосида Бухоро вилоят архив иши худудий бошқармасининг чора-тадбирлар режаси тузилиб, архивларга етказилган, ижроси назоратга олинган.

Давлат архивлари сақловида бўлган шахсий таркиб ҳужжатларини шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига босчиқма-босқич амалга оширилмоқда.

Давлат архивлари пуллик хизмат кўрсатишдан тушган маблағларни Архив ишини ривожлантириш жамғармасига ўз вақтида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги  “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5834-сон Фармони ҳамда “Ўзархив”  агентлигининг  2020 йил 20 апрелдаги “Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларини давлат-хусусий шериклик асосида шахсий таркиб ҳужжатлари архивларига айлантириш  тўғрисида”ги 89-сон буйруғига асосан Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларини давлат-хусусий шериклик асосида шахсий таркиб ҳужжатлари архивларига айлантириш ҳамда давлат архивларига давлат билан шерикчиликда бино қуриш бўйича бошқарма томонидан Ромитан туман хокимиятига мурожаат килинди.

3.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси “Ўзарxив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4463-сон Қарори ижроси;

Мазкур қарор талабларини амалиётга тадбиқ этиш юзасидан “Ўзархив” агентлигининг 2019 йил 26 сентябрдаги 183-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан бошқарманинг 2019 йил 30 сентябрдаги 195-сонли буйруғи чиқарилиб архивларга етказилди.“Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4463-сон қарорининг 3 иловасига асосан бошқармага Ахборот коммуникацияларни жорий этиш ва электрон ҳужжатларни айланиши бўйича етакчи мутахассис ишга қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2020-2025 йилларда архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш “Дастурининг 2-банди ижросини таъминлашда “Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг ягона нархномаси“ лойиҳасига таклифлар, шахсий таркиб ҳужжатлари мавжуд бўлган корхона ва ташкилотларнинг маълумотлар базасини марказлашган тартибда мувофиқлаштириш учун бошқарма тизимидаги архивларда сақланаётган шахсий таркиб ҳужжатлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябр ПҚ-4463-сонли қарорининг 4 иловаси билан Ўзбекистон Республикасида 2020-2025 йилларда архив иши ва иш юритишни янада  ривожлантириш дастурида Иқтисодиёт ва саноат, Инвестициялар ва ташқи савдо, Молия, қурилиш вазирликлари, ”Ўзархив” агентлигига 2020-2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш дастурини шакллантириш бўйича топшириги ижроси юзасидан, 2020-2022 йиллар учун шакллантирилаётган Инвестиция дастури доирасида марказлашган маблағлар ҳисобидан Шофиркон туман давлат архивига — 2022 йилда, Ғиждувон, Жондор туман давлат архивларига-2023 йилда янги давлат архиви биносини қурилиш таклифи киритилди.

3.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 72-сон “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг бажарилиши;

            “Ўзархив” агентлигининг 2020 йил 13 февралдаги 35-сон буйруғи иловаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон  Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 72-сон қарори ижроси тўғрисидаги чора-тадбирлар режаси 7-банди ижроси юзасидан таклифларни тақдим этилди.

3.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон “Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказининг устави, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом ҳамда Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив ” агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказининг устави бўйича барча давлат архивлари раҳбарлари Марказга давлат архивларининг тегишли ўқув хоналаридан ўрнатилган тартибда беғараз фойдаланиш бўйича амалий ёрдам берилишини;

Давлат архивлари раҳбар ва ходимларини доимий равишда Марказда малакасини ошириб боришларини ташкил этишда бошқарма тизимидаги давлат ва шахсий таркиб давлат архивлари раҳбар ва ходимларининг 2022 йилда малака ошириш графиги манзилли режасига асосан қисқа муддатли феврал-декабр ойларида малака ошириш курсларида 22 нафар ходимлар малака ошириши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом бўйича вилоят, шахар, туман давлат архивлари томонидан (шахсий таркиб хужжатлари давлат архивлари бундан мустасно) пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадларининг 20 фоизи ва Марказ томонидан пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг 30 фоизи миқдоридаги ажратмаларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармасига тушириб борилишини ва маблағларни ўз вақтида келиб тушишини таъминлашлари;

Жамғармадан маблағ ажратишга оид ҳужжатларнинг асосланганлиги ва сифати, уларда келтирилган маълумотларни тўғрилиги юзасидан шахсан жавобгар эканликлари кўрсатиб ўтилди.

Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби бўйича вилоят ва туман даражасидаги архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назорати 2022 йиллик режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Мазкур назорат режаси ижроси юзасидан бошқарма ишчи гуруҳи томонидан 2022 йил 1-ярим йиллигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси  Бухоро вилоят худудий бошқармаси, Бухоро вилояти Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Ўзбек Геофизика АЖ Бухоро Геофизика экспедицияси филиали, Бухоро туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, АТ Халқ банки Бухоро вилояти филиали, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси, Когон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, Когон туман ободонлаштириш бошқармаси, Вобкент туман газ таъминот бўлими, Ыоровулбозор туман давлат архивида архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назорати амалга оширилди. Амалга оширилган текширишлар натижасида жами 7 та шулардан;  6 та ташкилотларга ва Қоровулбозор туман давлат архивига тақдимномалар киритилди.

3.5.“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларнинг бориши, ижтимоий ҳуқуқий сўровларнинг бажарилиши;

Бошқарма тизимидаги давлат архивлари муассасаларига 2022 йил 1 ярим йиллиги давомида келиб тушган ижтимоий ҳуқуқий мазмундаги сўровлар бўйича давлат архивлардан 7255 та, шахсий таркиб давлат архивларидан 3762 та жами 11017 та  ижтимоий ҳуқуқий мазмундаги сўровлар бўлиб, шулардан:

Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали давлат архивларига 6785 та, шахсий таркиб давлат архивларига 3418 та жами 10203 та мурожаат;

Почта орқали давлат архивларига 69 та, шахсий таркиб давлат архивларидан 6 та жами 75 та мурожаат;

Эл.почта орқали давлат архивларига 101 та, шахсий таркиб давлат архивларига 30 та жами 137 та мурожаат;

Бевосита архивга мурожаат этганлар давлат архивларига 256 та, шахсий таркиб давлат архивларига 334 та жами 590 та мурожаат;

Шундан кўриб чиқилди давлат архивларига 7255 та, шахсий таркиб давлат архивларига 3762 та жами 11017 та мурожаат;

кўриб чиқилмасдан салбий жавоб берилганлар (ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаган) давлат архивларида 26 та мурожаат

архив ҳужжатлари асосида  бажарилган жами давлат архивларига 5909 та, шахсий таркиб давлат архивларига 3570 та жами 9479 та мурожаат;

архив ҳужжатлари асосида  ижобий жавоб берилган жами давлат архивларига 5883 та, шахсий таркиб давлат архивларига 3570 та жами 3459 та мурожаат шундан;

меҳнат стажи бўйича давлат архивларига 2840 та, шахсий таркиб давлат архивларига 619 та жами 3459 та мурожаат;

ойлик маоши бўйича давлат архивларига 2859 та, шахсий таркиб давлат архивларига 2951 та жами 5810 та мурожаат;

бошқалар давлат архивларига 184 та мурожаат;

сўровларга салбий жавоб беотлганлар;

кўриб чиқиб ҳужжатларда Ф.И.Ш. қайд этилмаган давлат архивларига 26та мурожаат;

ижрода давлат архивларига 368 та, шахсий таркиб давлат архивларига 192 та жами 560 та мурожаатлар ижроси таъминланган.

Бошқарма тизимидаги давлат архивларига 2022 йил 1-ярим йиллиги давомида келиб тушган мавзули сўровлар бўйича:

Архивларга келиб тушган мавзули сўровлар сони жами 1888 та мурожаат

Шулардан; ижобий 1647 та салбий 241 та мурожаат, жами тушурилган маблағ 214,9 млн

Шундан Мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқлаш Жами 1690 ижобий 1433 салбий 257 та мурожаат  

Алоҳида фактлар (суд ишлари) Жами 37 ижобий 22 салбий 15 та

Нотариал харакатлар Жами 53 ижобий 38 салбий 15 та

бошқалар жами 23 ижобий 15 салбий 8 та мурожаатдан иборат.

3.6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзархив” агентлигининг 2022 йил 1 февралдаги 28-сон буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ва унга мувофиқ, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланганлиги;

Фармоннинг 3-банди 3-хатбошига асосан барча даражадаги раҳбарлар маҳаллага тушиб, ўз йўналиши бўйича муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг ҳолати вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланганлиги;

Фармоннинг 12-бандига асосан Тараққиёт стратегиясида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида ҳудудлар билан ишлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб ўрнатилганлиги:

2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳудудларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар асосида ҳар йили барча туман ва шаҳарнинг муаммо ва имкониятларини чуқур ўрганган ҳолда ҳудудлар кесимида тараққиёт дастурлари ишлаб чиқилиши;

ҳар чорак якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидаги вазифаларнинг бажарилиши юзасидан халқ депутатлари Кенгашларига, Бош вазирнинг ўринбосарлари ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари эса Олий Мажлис палаталарига ҳисобот бериши;

ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилиш ва устувор тармоқларни ривожлантиришга йўналтирилган муҳим лойиҳалар барча ҳудудларнингталаблари ва маҳаллий ташаббускорларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда маҳаллий жамоатчилик иштирокида кенг муҳокама қилинганидан кейин қабул қилиниши белгиланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилиниб, бошқарманинг 2022 йил 4 февралдаги 33-сон буйруғи қабул қилиниб архивларга етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини амалга ошириш бўйича Назорат режаси иловага мувофиқ тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси www.lex.uz сайтидан ушбу қарор билан батафсил танишиб чиқилиши таъминланди

 

3.7. Архивлар бинолари қурилиши ва реконструкция ишларини олиб бориш ҳолати.

3.8. Архивларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар (бажарилган ишлар, жорий этилган янгиликлар тўғрисида батафсил, харид қилинган ускуналар, дастурий таъминотлар, уларнинг ҳар бирига ва жами сарфланган маблағлар).

3.9. Бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги
ПҚ-4463-сон қарори (АКТга тегишли қисми) бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Лойиҳаларни амалга ошириш орқали эришилган натижалар ва сифат кўрсаткичларининг ошиши, шу жумладан маълумотларни қайта ишлаш учун сарфланадиган вақтнинг қисқариши, ўзаро маълумот алмашиш жараёнларининг камайиши, шунингдек, лойиҳани янада ривожлантириш бўйича режалаштирилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар сонини ошириш ва б.

АИҲБ ва архивлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари инвентаризациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш.

АИҲБ ва архивлар томонидан веб-сайти орқали аҳолига ва хусусий тадбиркорларга қўшимча интерактив хизматларни кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этиш.

давлат архивларини жамлаш қайси соҳалар бўйича ўтказилгани, ташкилотлардан идоравий сақлов муддати ўтган ҳужжатларни, шу жумладан тугатилган ташкилотлардан (қайсилари) ҳужжатларни давлат сақловига қабул қилиш;

йиллик режанинг у ёки бу кўрсаткичлари бўйича бажарилмаганлиги сабаби, айрим тадбирларнинг бошқаси билан алмаштирилиши, шунингдек, режа топшириқларини бажаришда юқори кўрсаткичларга эришганлик сабаблари;

юбилейлар ва бошқа саналар муносабати билан ўтказилган тадбирлар ҳақида республика, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар тарихи, фан ва маданият арбоблари, ишлаб чиқариш илғорлари ва бошқалар ҳақида аниқланган ҳужжатлар ҳақида маълумотлар бериш;

ахборот хабарларининг самарадорлигини кўрсатиш (ташаббусли ахборотлар ҳамда мавзули сўровлар тематикаси билан аниқ бериш), тайёрланган кўргазмаларнинг қаерда (архив биносидами ёки архивдан ташқарида) намойиш қилингани, намойиш қилинган ҳужжатлар миқдори ва бошқаларни кўрсатиш.